Қолаверса, кишининг бахти, хотиржамлиги
ва шодлиги энг аввало унинг оиласи билан
боғлиқ. Оилавий бахт — кишининг
жамиятдаги ўрни, мавқеъини белгилаш
билан бир қаторда, унинг узоқ ва соғлом
ҳаёт кечиришини ҳам кафолатлайди. Ҳеч
эътибор берганмисиз, нотаниш давраларга
тушиб қолганимизда ёки дўсту биродарлар
билан учрашиб қолганимизда дастлабки
савол-жавоблар оила ва фарзандлар
билан боғлиқ бўлади:
— Турмуш қурганмисиз?..
— Фарзандлардан нечта?..
Иш, ўқиш, жамиятдаги бошва ютуқлар
кейинги ўринларда сўралади. Башарти,
оилавий ҳаёти тугал-тўкис бўлмаган
кишининг карьераси, ишдаги мавқеъи
баланд бўлган тақдирда ҳам, элимиз
ундайларни ёқламайди. Тўғри, касб-кори
ортидан обрў топиш яхши, аммо болажон
ўзбек халқи бахт деганда ўғил-қизли
хонадонни, эрига бош эгиб хизматга
шайланган аёли, аҳли аёлига меҳрибон
бўлган эркаги бор оилани тушунади.
Бежизга ўзбегимиз “Йигитнинг келинчаги,
аёлнинг беланчаги бўлсин” деб ният
қилмайди.
Замонамизга келиб хорижий
мамлакатларнинг ўзига хос “маданият”и
таъсирида айрим йигит-қизларимиз
дунёқарашида миллийлигимизга ёт
қарашлар шаклланяптики, пировардида
айримлар “карьера қилишим керак, ўзимни
ўнглаб олишим керак” деган баҳоналар
билан турмуш қуришни пайсалга солишни
ўрганганлар. Уларнинг фикрига кўра оила
қуриш карьерага халал берар эмиш. Хўш,
аслида ҳам шундайми?
Бўйдоқликда бойлик йўқ
- дейди донишманд халқимиз. Бундай
олганда карьера қилиш, касб-кори ортидан
нуфуз ортирришдан асосий мақсад тўкин
ва фаровон ҳаёт қуриш демакдир. Аммо
ёлғизликда топган мол-давлатда барака
бўлмайди. Бунинг устига топганингни
асраб-авайлаб, тежаб-тергаб ишлатадиган
инсон бўлмаса, эртанги кунга умид
уйғотадиган фарзандлар бўлмаса, албатта
чўнтакка бугун эрталаб кирган пулнинг
кечга бориб чўғи камаяди. Қолаверса, оила
— умид маскани. Ҳар қандай ҳолатда ҳам
оилали одамнинг эртаси билан боғлиқ
ширин ташвиши бўлади. Ана шу ташвиш
ўйида оилали киши исрофгарчиликка йўл
қўймайди. Тежамкорлик бўлган жойда эса
барака, файз ва албатта меҳр-оқибат
кўтарилмайди. Айрим юрдошларимиз
бундай оддий ҳақиқатларни ё билмайдилар
ёки тан олгилари келмайди.
— Балки аллақачон уйланиш ёшига етиб,
оила қуришни кечиктираётган
йигитларимизга топаётган пулига
бегонанинг (уларнинг назарида хотин
бегона) шериклик қилиши ёқмас?- дейди
Тошкент шаҳрилик муштарийимиз Феруза
Маткаримова.- Бундай хулосага
келишимга сабаб маҳалламизда ўттиз беш
ёшларга бориб қолган, нуфузли идорада
ишлайдиган, қўш дипломли, бир неча марта
хорижий давлатларда малака оширган
йигит бор. Тўй-гаштакларда аёллар
йигитнинг онасидан “қачон келин
туширасиз?” деб сўраса, аёл хижолат
бўлиб, “ўғлимга бу ҳақида гапириб
бўлармиди? Уни бу дейди, буни у дейди,
учрашган қизларидан айб топаверади.
Ўзим ҳам қачон шу ўғлимдан хотиржам
бўламан, деб юрак-бағрим ўртаниб адо
бўлдим”, дейди. У уйланса маҳалламизда
тагли-тугли, олий маълумотли, ақлли
қизлар кўп. Аммо негадир номаълум
сабабларга кўра уйланишни пайсалга солиб
юрибди. Ҳар куни эрталаб савлат тўкиб
хизмат машинасида ишга боради. Ука-
сингилларининг болалари мактаб ёшига
етган, йигит уларга ҳавас ҳам қилмайдими,
дейман. Ҳатто маҳалламизда “фалончининг
яширинча уйланиб олган хотини бор экан,
бир бева хотинга уйланган экан” деган гап-
сўзлар ҳам чиқди. Энг ачинарлиси, ундан
ўрганиб 22-23 ёшли бошқа йигитларимиз
ҳам, аввал карьера қилай, ўзимни тиклаб
олай, уй-жой, мошина қилиб сўнг
уйланаман, дейдиган бўлган...
Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадисларида
шундай марҳамат қилганлар: "Никоҳ
менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз
кечса, у мендан эмас" (яъни умматимдан
эмас). Яна бир муборак каломда “Никоҳ
билан кўпайишинглар, зеро барака
никоҳдадир” дейишлик билан ҳам
Пайғамбар (с а в) умматларини оила
қуришга даъват этганлар.
Ривоят қилишларича бир йигитнинг ота-
онаси қазо қилиб, аҳли салафларнинг
бирига шогирд тушиб, унинг хизматида
умргузаронлик қилиб юрар экан. Устози
пири комил шогирдининг уйланиш ёшига
етганини билиб, уни ўзига яқин
хо