Англия чемпионати 37-турида "Вест Бромвич" жамоаси ўз майдонида Лондоннинг "Челси"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Майдон эгалари таркибида Берахино дубль қайд этган бўлса, Брант битта голга муаллифлик қилди. "Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас 29-дақиқада майдондан четлатилиб, жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.
Фабрегас ҳиссиётларини ушлаб тура олмади ва Брантнинг бошига тўп билан ургани учун майдондан четлатилди. Шундан сўнг "Вест Бромвич" ортиқча муаммосиз ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" клуби муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштириб қўйган эди.
Англия чемпионати, 37 тур
Вест Бромвич – Челси 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 9 Берахино, 2:0 – 47, пенальти Берахино, 3:0 – 60 Брант.
Вест Бромвич – Майхилл, Доусон, Маколи, Ольссон, Лескотт, Флетчер, Якоб, Моррисон (Бэйрд, 89), Макманаман (Гарднер, 54), Берахино (Идейе, 79), Брант.
Челси – Куртуа, Иванович, Кэйхилл, Терри, Филипе Луис, Лофтус-Чик (Аке, 73), Матич, Реми (Браун, 79), Фабрегас, Азар, Диего Коста (Куадрадо, 64).
Огоҳлантиришлар: Диего Коста (28), Флетчер (29), Ольссон (37), Гарднер (63), Куадрадо (82).
Четлатиш: Фабрегас (29).
|