Главная » 2015»Май»13 » Ўзига-ўзи гапириш телбалик эмас, доноликдир
21:40
Ўзига-ўзи гапириш телбалик эмас, доноликдир
Вақти-вақти билан ўзимизда,
аниқроқ айтадиган бўлсак, руҳиятимизда
кечаётган мавҳум туйғулар билан юзма-
юз келишимизга тўғри келади. Биз
уларни қаердан пайдо бўлганини ва
қачон ғойиб бўлишини аниқ айтиб бера
олмаймиз. Барча саволлар биргина
тушунча атрофида айланади: “Мен”.
Шу ўринда кичик маслаҳат бериб
ўтмоқчимиз. Агар ниманидир, масалан
ўта жиддий масаланими ёки кичик
муаммоними, ҳал этишга тўғри келса
ўзингизга нисбатан “Сен” тушунчасида
ёки учинчи шахс кўринишида мурожаат
этинг.
БУНИНГ НАФИ НЕЧОҒЛИК?
Эътибор берганмисиз вақти бевақт
ўзимиз билан ўзимиз суҳбатлашиб
турамиз, айниқса, муаммолар гирдобида
қолсак. Бу яхши ҳислат. Ишонаверинг.
Чунки бу орқали фикрларимизни бир
жойга йиғамиз ва ҳолат ҳақида етарлича
тушунчага эга бўламиз.
Бундай вазиятларда кимдир ўзига
“Азизим”, яна кимдир эса “Мен
мажбурман” қабилида мурожаат этади.
Бу яхши, бироқ ўз-ўзига “Сен” тарзида
ёки учинчи шахс сифатида мурожаат
қилса, унданда аълороқ бўлади.
БУНГА ДАЛИЛЛАР БОРМИ?
“Harvard Business Review” илмий
тадқиқотчиларининг фикрича, айнан ана
шу йўл билан киши ўзида содир
бўлаётган ҳиссиётларни, қўрқувни,
фикрларни ҳамда хатти-ҳаракатни яхши
назорат қила биларкан.
Масалан, одамлар қаршисида нутқ
сўзлашдан олдин ўзига-ўзи “Мен
тинчланишим керак” ёки “Мен барчасини
уддалайман” деган гапдан кўра
юқоридаги усулни қўллаганлар кўпроқ
муваффақиятга эришган. Улар чиқиш
пайтида гапларини йўқотиб қўйишмаган,
ўзларини жуда яхши тутишган. Бу эса
уларни ҳеч қандай стрессга
тушмаганликларидан далолат беради.
БУ УСУЛГА БУТУНЛАЙ ТАЯНИБ
ҚОЛИШ КЕРАКМИ, ЙЎҚМИ?
Ёдда тутиш лозимки, Инсон ақлли
мавжудот. У бошқа яратиқлардан ана шу
жиҳати билан ажралиб туради. Юзага
келган муаммога нисбатан ақл ила
ёндашмоқ зарур. Ҳар бир хатти-
ҳаракатни назоратга ола билмоқ керак.
Ватерлоо университети олимлари шу
масала юзасидан ажойиб тадқиқот
ўтказишди. Улар бир гуруҳ одамларни
йиғиб, ҳамкорларининг алдови ҳақида
ёки биринчи шахс номидан ёки учинчи
шахс номидан ёзишни илтимос қилишди.
Натижа шуни кўрсатдики, ўз шахсий
“мен”идан озод қатнашчилар вазиятга
ҳиссиётлардан ҳоли, оқилона
ёндашишган.
Муаммога уни ҳал этиш нуқтаи назари
билан қараган фойдалидир.
Малала Юсуфзай, инсон ҳуқуқлари
ҳимоячиси:
— Бир куни дабдурустдан, агар
бирорта жангари мени ўлдирса,
нима бўлади, деб ўйлаб қолдим.
Шунда ўзимдан ўзим сўрадим:
“Малала, агар у шу мақсадда
ёнинга келса нима қиласан?”.
Ўзимнинг саволимга ўзим жавоб
қайтардим: “Пойабзалингни еч-да,
унга қараб улоқтир. Агар шундай
қилсанг, ҳеч нарсага эришмайсан,
шунчаки ўлиб кетасан. Ким
бўлишидан қатъи назар,
бошқаларга нисбатан қўпол
муносабатда бўлмаслигинг керак.
Хотиржамлик, чиройли суҳбат ва
билим орқали барчасини уддаласа
бўлади”. Ва шундай хулосага
келдим: “Мен ҳалиги жангарига
унга яхшилик тилашимни, унинг
болалари яхши инсон бўлиб вояга
етишларини исташимни ва бунга
имкон бўлса ўз ҳиссамни
қўшишимни айтаман”.
Ҳаёт мураккаб эмас, шунчаки биз
яшашни қийинлаштирамиз, холос.
Машҳур ҳинд донишманди ва ёзувчиси
Робиндранат Тҳокур айтганидек: “Биз
ҳаёт китобини нотўғри ўқиймизда, кейин
у бизни алдади деб, оламга жар солиб
юрамиз”.