Франциялик афсонавий футболчи Зайниддин Зидан Стивен Жеррард ҳақида илиқ фикр билдириб ўтди.
"Жеррард - мен кўп ўйлаган фуболчилардан. Мен уни жуда қадрлайман. Ва бундай гапни мен ҳамма ҳақида ҳам айтавермайман.
Нима учун у менга ёқади? Чунки мен унда ўзимни эслатадиган жиҳатларни кўрар эдим.
У футбол майдонида шундай ишларни амалга оширардики, кейин майдон четида яна оддий одамга айланарди. У ҳеч қачон ўзини катта тутмаган. У билан бирга ўйнашни жуда ҳам истаган бўлардим. Аммо у ҳар доим ўз клубига - "Ливерпул"га содиқ қолган", - дейди Зидан.