Главная » 2015»Май»02 » Жозе Моуринью: Англия чемпионатини ютиш ҳақида ўйласангиз, бешинчи бўлиб финишга келасиз
06:03
Жозе Моуринью: Англия чемпионатини ютиш ҳақида ўйласангиз, бешинчи бўлиб финишга келасиз
"Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Англия Премьер-лигасининг бошқа чемпионатлардан фарқи борлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Шунақа давлатлар борки, уларда "Бавария", "Селтик", "Базель", "Олимпиакос"лар ғолиб чиқаверади. Бу нарса уларда йиллаб давом этади.
Англияда бўлса бу бошқача. Келаси йили ким етакчилардан бўлиши мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга эмасман. Гап топ-клублар ҳақида кетмоқда.
Агар Англия чемпионатини ютиш ҳақида ўйласангиз, бешинчи бўлиб финишга келасиз", - дейди Goal.сom нашри Моуринью сўзларини келтириб.