Apple компанияси яқинда сотувга чиқарилган “ақлли” соатларнинг нуқсони борлигини аниқлади.
CNBC ресурсининг маълум қилишича, нуқсон соатларнинг энг асосий компонентларидан бири бўлмиш Taptic Engine вибромоторидан топилган. Бу вибромоторлар иккита компания томонидан етказиб берилади; қусур Хитойнинг AAC Technologies Holdings томонидан ишлаб чиқарилган моторлардан чиққани айтилмоқда.
Бу ҳолат соатнинг янги бозорларга чиқарилишига тўсқинлик қилиши ва жараённи орқага суриши мумкин.