Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 10 Гостей: 10 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Апрель » 28
“Forbes” фикрича, АҚШнинг 400 нафар бойининг маблағи паст тоифадаги 150 млн. одамнинг маблағидан кўпроқ экан. Ўрта тоифадаги одамларга келадиган бўлсак, яқин 10 йил ичида уларнинг сони кескин камайиб бормоқда. Бу энди ўрта поғонада қолиш, жуда қийин масала бўлади деганидир. Агар сиз шу тоифадаги инсон бўлсангиз, демак эртами кечми яқин кунларда камбағаллар ёки бойлар сафида бўлишингизга тўғри келади. Ўйлаб кўринг, шундай танлов олдида қолганингизда қайси томонда бўлишни истардингиз?
Бойлар сафида бўлишни хоҳласангиз унда, биринчи навбатда, ўз фикрларингиз устида ишлашингизга тўғри келади. Эътиборингизга ўрта тоифадаги ва бой одамлар фикри,дунёқарашидаги 10 та фарқни ҳавола этамиз.
1. Ўрта ҳол одамлар доим хотиржам ва шинам яшашади. Бойлар эса синовларга тайёр туришади.
Ўрта ҳол тоифадаги одамлар доим хотиржамликка интилишади ва ўз хавфсиз доираларидан ташқарига чиқмасликка ҳаракат қилишади. Бойлар эса айнан ноқулайлик ва таваккалчилик янги имконият туғдиради, деб ўйлашади.
Ўз хотир
...
Читать дальше »
Просмотров:
643
|
Добавил:
Admin
|
Дата:
28.04.2015
|
|
 Хитойнинг онлайн-савдолар соҳасидаги етакчиси Alibaba Group Holding компанияси Хитойнинг China Telecom давлат телекоммуникация компанияси билан кичик шаҳарлар ва қишлоқ жойларида савдоларнинг ривожланишига кўмак бериш мақсадида қиммат бўлмаган смартфонларни сотиш учун ўз кучларини бирлаштирмоқда.
Tianyi Taobao Shopping Handsets маркаси остида сотиладиган қурилмалар Alibaba нинг флагман-дўкони Taobao га кириш учун дастур билан тақдим қилинади ёки умуман Alibaba’нинг Android негизидаги YunOS тизими остида ишлайди. Арзон смартфонлар харидорларига 4 ой мобайнида бепул 2G-интернет тақдим қилинади. Alibaba бундай ҳамкорлик эвазига у Хитойнинг кам ривожланган ҳудудларида ўзининг ўрнини мустаҳкамлай олишга ҳамда ўзининг мобиль оп
...
Читать дальше »
Просмотров:
661
|
Добавил:
Donyor
|
Дата:
28.04.2015
|
|
 АҚШнинг Альбукерке шаҳри полицияси ўрта оғир вазн тоифасида амалдаги UFC (Ultimate Fighting Championship – Мутлақ жангчилар чемпионати) чемпиони Жон Жонсни йўл-транспорт ҳодисаси жойини тарк этганликда гумон қилиб, қидирувга берди, деб хабар бермоқда NY Daily News нашри.
Воқеа 26 апрель куни содир бўлган. Спортчининг автомобили 20 ёшли ҳомиладор аёл бошқараётган машина билан тўқнашиб кетган. Жонс тўқнашув жойидан қочиб кетган, аёл эса кичик жароҳатлар билан шифохонага ётқазилган.
2012 йилда Жонс автомобилни маст ҳолатда бошқарганини тан олган эди. Ўшанда спортчи шартли жазо ва жарима билан қутилиб қолган эди.
23 майда Жонс ўзининг чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун Энтони Жонсонга қарши жанг ўтказиши керак.
Просмотров:
501
|
Добавил:
Donyor
|
Дата:
28.04.2015
|
|
 Украина Бош прокуратураси ходимлари хорижда мамлакатнинг собиқ президенти Виктора Януковичга тегишли ҳисоб рақамларни топа олмади, деб хабар бермоқда бош прокурор ўринбосари, халқаро ҳамкорлик учун масъул Виталий Касько.
“Дастлабки маълумотларга кўра, Янукович воситаларни нақд бўлмаган кўринишда сақламаган. Бу одам эскича фикрлайдиган одам бўлган ва кўринишича, у нақд пулни афзал кўрган”, деб айтди Касько.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, Януковичнинг катта ўғли Александрнинг хориждаги ҳисоб рақамлари тўсиб қўйилган.
Януковичнинг ўзи Ростовда бўлган матбуот-анжуманларидан бирида хорижда ҳеч қандай ҳисоб рақамлари ва мол-мулкка эгамаслигини айтиб ўтган эди.
Шу билан бирга, Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Янук
...
Читать дальше »
Просмотров:
601
|
Добавил:
Donyor
|
Дата:
28.04.2015
|
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|