Главная » 2015»Апрель»28 » Украина Бош прокуратураси хорижда Януковичга тегишли ҳисоб рақамларни топа олмади
05:31
Украина Бош прокуратураси хорижда Януковичга тегишли ҳисоб рақамларни топа олмади
Украина Бош прокуратураси ходимлари хорижда мамлакатнинг собиқ президенти Виктора Януковичга тегишли ҳисоб рақамларни топа олмади, деб хабар бермоқда бош прокурор ўринбосари, халқаро ҳамкорлик учун масъул Виталий Касько.
“Дастлабки маълумотларга кўра, Янукович воситаларни нақд бўлмаган кўринишда сақламаган. Бу одам эскича фикрлайдиган одам бўлган ва кўринишича, у нақд пулни афзал кўрган”, деб айтди Касько.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, Януковичнинг катта ўғли Александрнинг хориждаги ҳисоб рақамлари тўсиб қўйилган.
Януковичнинг ўзи Ростовда бўлган матбуот-анжуманларидан бирида хорижда ҳеч қандай ҳисоб рақамлари ва мол-мулкка эгамаслигини айтиб ўтган эди.
Шу билан бирга, Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Янукович ва унинг сафдошларининг ҳисоб рақамларидаги 6 млрд гривен ва 3,8 млрд доллар пул маблағлари ҳибсга олинганини маълум қилган. “Украина Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги парламентга Янукович ва унинг сафдошларининг қўлга олиниши кутиб ўтирмасдан ва уларга тегишли қўлга олинган активларни Украина фойдасига ўтказиш мақсадида улар устидан сиртдан суд ўтказишда бюрократик тўсиқларни бартараф этувчи кичкина ўзгартиришлар киритишни кўриб чиқиш учун киритди”, деб маълум қилди Аваков.
2014 йилнинг февраль ойи охирида Украина Олий радаси Гаагадаги халқаро судга Януковични жавобгарликка тортиш илтимоси билан мурожаат қилган. Янукович оммавий қотилликларда гумонланувчи шахс деб эълон қилиниб, халқаро қидирувга берилган.