11 апрель куни Бишкекдаги Оналик в
болаликни муҳофаза қилиш миллий
марказининг туғруқ уйида тўрт эгизак
туғилди, дея хабар бермоқда «UZ24».
Фото: uz24.uz
Маълумотларга кўра, чақалоқларнинг
биринчиси – 2080 грамм, иккинчиси –
2270 г, учинчиси – 1770 г ва тўртинчиси
– 2591 г вазнда туғилган.
Қирғизистон соғлиқни сақлаш
вазирлигининг матбуот хизмати айни
пайтда она ва болаларнинг саломатлиги
яхши ва улар шифокорлар назорати
остида эканлигини маълум қилмоқда.
Қирғизистонлик аёлнинг уч нафар
фарзанди бўлиб, эндиликда у етти
фарзанднинг онасига айлангани
айтилмоқда.
Қайд этилишича, Қирғизистонда сўнгги
23 йил ичида икки марта тўрт эгизаклар
туғилган.