Главная » 2015»Апрель»7 » Contra Magazin: Фақат Россия ва Хитой АҚШни тўхтатиб қола олади
06:44
Contra Magazin: Фақат Россия ва Хитой АҚШни тўхтатиб қола олади
Aвстриянинг Contra Magazin нашрида АҚШнинг халқаро сиёсати жаҳондаги тинчлик учун асосий таҳдид деб баҳоланди. Муаллифнинг фикрича, АҚШни уруш ҳаракатларисиз фақат Россия ва Хитой тўхтатиб қола олади.
“Россия ва Хитой АҚШ террорини тугата оладиган ягона давлатлардир”, – деб ёзади журналист Генри Пауль. Унинг фикрича, бу жараён урушсиз ва ядровий зарбаларсиз амалга оширилиши керак.
Журналистнинг ёзишича, ҳар бир давлат АҚШга қарам бўлиб қолиш ёки унинг таъсиридан озод бўлиш масаласини мустақил ҳал қилиши керак. Жумладан, Паулнинг фикрига кўра, Германия амалда АҚШга қарам бўлиб қолмоқда. Агарда канцлер Ангела Меркель АҚШ билан дўстлик Европа учун қанчалар катта хавф эканлигини тан олмаса, мамлакат жаҳон миқёсида ўз юзини йўқотишда давом этади.
2001 йил 11 сентябрдан сўнг АҚШ барча ҳаракатларини террорчилик хавфи билан оқлай бошлади. Аммо, таҳлилчининг фикрича, эндиликда террорчилик Европага хавф солмоқда, ва бунда АҚШ айбдор. Фақатгина Россия, Хитой, ЖАР, Бразилия ва Эрон АҚШнинг “вайронкор” таъсиридан узоқда туришга муваффақ бўлмоқда.