Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Дидье Дрогба ҳали-бери футболчилик фаолиятини якунламаслиги ҳақида гапириб ўтди.
Бу ҳақида Англия матбуоти хабар бермоқда.
37 ёшли ивуарлик футболчининг "кўклар" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёз ойида ниҳоясига етади.
"Ҳа, мен келажагим борасида ўйлаяпман. Аммо, бу мавсум мен учун охиргиси эмас", - дейди Дрогба.