Главная » 2015»Апрель»5 » “Форсаж 7” фильми илк намойишларда 16 млн доллар ишлади
12:49
“Форсаж 7” фильми илк намойишларда 16 млн доллар ишлади
“Форсаж 7” фильми илк намойишларда Universal Pictures компаниясига 15,8 млн доллар фойда келтирди, деб хабар бермоқда Deadline.
Фильм 3 мингдан ортиқ кинотеатрларда намойиш қилинган. Қайд этилишича, бу фойдадан 2,2 млн доллари фильмнинг Imax кинотеатрларидаги
намойишларидан олинган.
Ҳозирча бу кўрсаткич Imax кинеотеатрлари учун намойишининг биринчи кунлари 174 млн доллар фойда келтирган “Темир одам-3» (2013) ва 160 млн доллар фойда келтирган “Қора рицар: афсонанинг туғилиши” фильмларидан кейинги учинчи кўрсаткич бўлмоқда.
Мутахассисларнинг фикрларича, автомобиллар ҳақидаги жангари фильмнинг давоми дунё бўйича намойишининг биринчи уикендида (ҳафта охири – жума, шанба ва якшанба кунлари) ўзининг яратувчиларига 120-130 млн долларлик фойда келтириши мумкин.