Главная » 2015»Апрель»5 » Хитойда қоядан автобус қулаши натижасида 21 киши ҳалок бўлди
16:35
Хитойда қоядан автобус қулаши натижасида 21 киши ҳалок бўлди
$IMAGE1$Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжой провинциясининиг тоғли ҳудудида ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учраб, ундаги 21 йўловчи ҳалок бўлди ва 3 киши жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.
Бу воқеа тунда содир бўлган. Хабарда айтилишича, ноқулай шароитдаги йўлдан ҳаракатланаётган автобус 100 метр баландликдан пастга, дарёга қулаб тушган.
Маълум қилинишича, бу йўлда жамоат транспорти ҳаракатланиши тақиқланган, ҳайдовчи ўзбошимчалик билан шу йўлдан юрган эди.