Главная » 2015»Апрель»7 » Москвада энг ҳашаматли квартира 30 млн долларга сотилмоқда
06:50
Москвада энг ҳашаматли квартира 30 млн долларга сотилмоқда
Москвада энг ҳашаматли квартира 30 млн долларга сотилмоқда, деб айтилмоқда IntermarkSavills тадқиқотида. Квартира Москванинг Бутиков тор кўчасида жойлашган.
Ҳашаматли квартиралар орасидаги энг арзон уй 2 млн долларга таклиф қилинмоқда. Бунда гап Большой Якиманка кўчасидаги майдони 57 кв метрдан иборат апартаментлар ҳақида кетмоқда.
Ҳашаматли квартиралардан учдан бир қисми 15 млн доллардан юқорироқ туради. Бундай квартиралардан 100 та энг қимматбаҳосининг умумий миқдори 1,2 млрд доллар ёки 66 млрд рублга яқинни ташкил қилмоқда.