Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
Dunyo Yangiliklari [44]
Senga Oshiqman [51]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Апрель » 5 » “Реал” ва “Гранада” баҳсида мезбонлар 9:1 ҳисобида ғалаба қозонди
16:38
“Реал” ва “Гранада” баҳсида мезбонлар 9:1 ҳисобида ғалаба қозонди
Испания чемпионатининг 29 тури доирасида, 5 апрель кунининг биринчи ўйинида Мадриднинг икки жамоаси, “Реал” ҳамда “Гранада” ўзаро учрашди ва бу ўйинда чемпионатнинг жорий мавсумдаги энг йирик ҳисоби қайд этилиб, дарвозаларга 10 та гол киритилди. Ўйиннинг 25 дақиқасигача ҳужумлар уюштирган меҳмонлар, шу дақиқада Бейл томонидан киритилган голдан кейин, ҳужумкорликни тўхтатишди. Натижада биринчи таймнинг ўзида ҳисоб йириклашиб кетиб, “Реал” ҳужумчиси Роналду 30, 36 ва 38-дақиқаларда ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди. Танаффусдан кейин ҳам бўш ўйин кўрсатишда давом этган меҳмонлар яна 5 та гол ўтказиб юборишди. Роналду иккинчи таймда яна иккита гол урган бўлса, Банзема ҳисобига иккита гол ёзилди. Яна бир гол эса рақиб футболчиси Майнц томонидан ўз дарвозасига йўналтирилди. Ҳисоб 7:0 бўлиб турган вақтда, 74-дақиқада гранадаликлар битта жавоб голини уришганди, Ибаньес бу ягоналигича қолган жавоб тўпини киритганди. Қайд этиш жоизки, бу ўйинда анча вақтдан буён жароҳат туфайли майдонга туша олмаган ёш ярим ҳимоячи Хамес Родригес ўйинга қайтди ва 61 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, иккита голли узатмани амалга оширди. Бу ғалабадан кейин “Реал” ҳисобидаги очколар сони 67тани ташкил этмоқда. Биринчи ўриндаги “Барселона”да эса, 68 очко мавжуд, лекин каталонияликлар 29 тур ўйинини ҳали ўтказишмаган, бу ўйин ҳам бугун сафарда “Сельта” жамоасига қарши ўтказилади. Шунингдек, бу ўйинда “флеш” (5та гол) қайд этган Криштиану Роналду ўз голлари сонини 36тага етказди ва тўпурарлар пойгасида яккапешқадамга айланди. Иккинчи ўриндаги Лионель Месси ҳисобида ҳозирча 32та гол мавжуд. Қайд этиш жоизки, бу йирик ҳисоб “Реал” тарихидаги энг йирик ҳисобдаги ғалабага айланмади. Жамоа 1960 йилда “Эльче”ни 11:2 ҳисобида мағлуб этган ва бу натижани кейин такрорлай олмаган. Реал Мадрид – Гранада 9:1 Голлар: 1:0 – 25 Бэйл, 2:0 – 30 Роналду, 3:0 – 36 Роналду, 4:0 – 38 Роналду, 5:0 – 52 Бензема, 6:0 – 54 Роналду, 7:0 – 56 Бензема, 7:1 – 74 Ибаньес, 8:1 – 83, автогол Майнц, 9:1 – 89 Роналду. Реал Мадрид – Касильяс, Арбелоа, Рамос, Варан, Марсело, Бэйл, Хамес (Хесе, 61), Кроос (Ильярраменди, 57), Модрич, Бензема (Эрнандес, 61), Роналду. Гранада – Оласабаль, Бабен (Мурильо, 61), Майнц, Фулькье, Рико (Паскуаль, 57), Итурра, Кандеяш, Ибаньес, Карлос, Рочина (Пити, 53), Эль-Араби. Огоҳлантириришлар: Пити (64), Арбелоа (87), Мурильо (89).
Просмотров: 652 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz